АҚШ Хитойни ушлаб туриши учун етарли қурол-яроқ захираларига эга эмас — «Politico»

Фото: Reuters
АҚШда Украинага ёрдами туфайли Хитойни ушлаб туриш учун қурол-яроғ етишмаслиги кузатилмоқда.
АҚШда Хитойни ушлаб туриш учун қурол йўқ. Бу ҳақда «Politico» нашри Қўшма Штатлар мудофаа саноати раҳбарлари ва АҚШ расмийларига таяниб ёзмоқда.
Юқори мартабали Пентагон ва саноат расмийлари Украинага ёрдам туфайли қурол-яроғ захиралари тугашини айтган. Таъкидланишича, ушбу захиралар Хитой ва бошқа потенциал рақибларни келгуси йиллар давомида тўхтатиб туриш учун жуда муҳим ҳисобланади.
«Ҳозир қурол-аслаҳа захираларининг тугаши билан нима юз бераётган вазиятни кузатар эканман, менинг асосий ташвишим шуки, Америка саноат базаси шунчаки олдинга силжиб, Иккинчи жаҳон уруши услубида ёки ҳатто минтақавий можаро учун оммавий ишлаб чиқаришни бошлай олмайди», дея тушунтирмоқда мудофаа саноати компанияларидан бирининг раҳбари.
Шу билан бирга, АҚШ аҳолиси Украина можароси учун катта миқдорда маблағ ажратилишидан норози экани қайд этилган. АҚШ Мудофаа вазирлиги ва Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Элисса Слоткиннинг айтишича, америкаликларни Вашингтон Киевга миллиардлаб доллар ажратишни қачон тўхтатиши ва бунинг пировард мақсади борми, деган савол қизиқтиради.
Аввалроқ, Қўшма Штатларда улар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва танкка қарши ракета тизимлари тугагани ҳақида хабар беришган. Аниқлик киритилишича, Пентагон бундай ҳарбий техникалар ишлаб чиқариш борасида 10 йилларга олдинга ўтиб кетган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг