АҚШ Ҳиндистон ва бошқа давлатларни Россияни махсус операцияни якунлашга кўндиришга чақирди

00:21 21 Сентябр 2022 Дунё
783 0

Иллюстратив фото

АҚШ расмийлари Ҳиндистон ва бошқа штатларни Россияни Украинадаги махсус операцияни тугатишга кўндиришга чақирмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан брифингда маълум қилди.

Журналист ундан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувида «бугунги давр, урушлар даври эмас» деган баёнотига изоҳ беришни сўради. 

«Менимча, Бош вазир Моди ўзи тўғри ва адолатли деб ҳисоблаган нарса ҳақида принципиал баёнот берди», дейди Салливан. Унинг сўзларига кўра, АҚШ буни тўлиқ олқишлайди.

Оқ уй раҳбари ёрдамчиси, шунингдек, Россия билан кўп йиллик алоқаларга эга Ҳиндистон раҳбарияти Москвага «энди можарога чек қўйиш вақти келди» деган «ишора» бериши керак, деб ҳисоблайди. 

«Бу шундай тугаши керакки, Россия Федерацияси «БМТ Низомининг асосий қоидаларига риоя қилади ва куч билан босиб олган ҳудудларни қайтаради», дейди Салливан. Унинг таъкидлашича, Вашингтон дунёнинг барча давлатлари буни ёқлаб чиқишларини хоҳлайди.

Аммо ҳозир менимча, Москвага аниқ ва равшан сигнал бериш бу минтақада тинчликка эришиш учун биргаликда қилишимиз мумкин бўлган энг муҳим ишдир», дея қўшимча қилди Америка етакчисининг ёрдамчиси.

Айни пайтда Украинада Россия Федерацияси Қуролли кучларининг махсус операцияси давом этмоқда. У жорий йилнинг 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин қарори билан бошланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер