АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда

00:47 14 Январь 2023 Дунё
1577 0

Архив сурат

НАТО кучларининг Европадаги собиқ қўмондони, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг истеъфодаги адмирали Жеймс Ставридис Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирди

Унинг фикрича, америкалик «F-16» қирувчиларини Киевга жўнатиш керак. Бироқ аввало украиналик ҳарбийларни тайёрлаш керак, бу эса бироз вақт талаб этади. Бундан ташқари, у Полшага Украина томонига Украина Қуролли Кучлари қандай фойдаланишни биладиган «MiG-29» қирувчи самолётларини тақдим этишни таклиф қилди.

«Айни пайтда қуриқликдаги жангларга катта эътибор қаратилмоқда. Аммо Украина осмонида ҳам уруш кетмоқда. Россия президенти Владимир Путин бунда ердагидан кўра кўпроқ муваффақиятга эришди», деди Ставридис .

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ставридис Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар қайта тикланиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, жорий қишда томонлар консенсусга эриша олмайди, бироқ 2023 йилнинг ўрталарига келиб тинчлик музокараларини ўтказиш мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?