АҚШ Байден даврида ёмонлашган миграция инқирози билан заҳарланди — Трамп

11:07 06 Сентябр 2024 Дунё
273 0

Фото: Reuters

Америка Қўшма Штатлари ҳозирги Америка маъмурияти даврида ёмонлашган миграция инқирозидан азият чекмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Харрисбургда (Пенсильвания) сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди.

«Бизнинг асосий муаммомиз бу АҚШ ҳукумати мамлакатга рухсат берган 21 миллион одам. Улар мамлакатимизни заҳарлашди. Улар бу ерга қамоқхоналардан, психиатрик шифохоналардан келишади. Улар орасида террорчилар ҳам бор», дея кескин баёнот берди сиёсатчи.

Трампнинг сўзларига кўра, бу АҚШ дуч келган энг мураккаб муаммо.

Аввалроқ, АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Камала Харрис сайловда ғалаба қозонса, Конгрессда Америка чегарасидаги чораларни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишини сўрашини айтганди.

Август ойи охирида Техас федерал суди АҚШ президенти Жо Байденнинг мамлакатдаги ноқонуний муҳожирларни қонунийлаштириш бўйича дастурини қабул қилишни тўхтатди. Шунингдек, суд қарори узайтириш имконияти билан икки ҳафта муддатга амал қилиши қайд этилган.

Ўз навбатида, Дональд Трамп муҳожирларни қайтариб олишдан бош тортган давлатларга божларни ошириш билан таҳдид қилди. Сиёсатчи, шунингдек, амалдаги раҳбариятнинг муваффақиятсиз миграция сиёсати туфайли АҚШни жиноят эпидемияси қамраб олганини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?