АҚШ америкаликларни Россияни зудлик билан тарк этишга чақирмоқда

23:26 28 Сентябр 2022 Дунё
876 0

Фото: РИА «Новости»

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ўз мамлакати фуқароларига Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақда элчихона сайтида хабар берилган.

«АҚШ фуқаролари Россияга саёҳат қилишдан воз кечишлари керак, ҳозирда Россияда яшаётган ёки ҳозирда саёҳат қилаётганлар мамлакатни зудлик билан тарк этишлари керак, шу билан бирга шахсий саёҳат қилиш имкониятлари чекланган», дейилади элчихона баёнотида.

Элчихона бу сўровни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилингани билан изоҳлади. Қўшма Штатлар шу муносабат билан икки фуқаролиги бўлган шахсларни ҳарбий хизматга чақириш мумкинлигига ишора қилмоқда.

Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россиядаги қисман сафарбарликка изоҳ берган эди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон мудофаа соҳасида изчил ва муҳим ёрдам кўрсатди ва «Украина ва унинг халқи билан бирга туришда» давом этади.

Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилди. Давлат раҳбари ҳарбий хизматга чақирилганлар бўлинмаларга жўнатилишдан олдин, албатта, қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтишини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер