АҚШ «Ал-Қоида» етакчиси Айман Завоҳирийни йўқ қилди

09:41 02 Август 2022 Дунё
1316 0

Фото: Ўнг томондаги «Ал-Қоида» етакчиси Айман Завоҳирий

АҚШ президенти Жо Байден «Ал-Қоида» етакчиси Айман Завоҳирий Афғонистонда ўлдирилганини эълон қилди.

Завоҳирийнинг Кобулдаги уйига дрон ҳужуми уюштирилган. Қайд этилишича, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ.

Завоҳирий 2011 йилда Усама бин Лодин ўлдирилганидан кейин «Ал-Қоида»га раҳбарлик қилган. У 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган теракт учун жавобгар деб топилган. Шундан бери у қочқинда эди. АҚШ унинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун 25 млн доллар мукофот ваъда қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер