«Ақлли светофор» республикамизнинг турли манзилларига ўрнатилмоқда

15:00 23 Октябр 2021 Жамият
248 0

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган «Ақлли (СМАРТ), дастурлаштирилган мобил, фотоэлектрик автоном светофорни яратиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва тижоратлаштириш» лойиҳаси «Олтиариқ Инновация» МЧЖ томонидан Фарғона вилоятининг Олтиариқ инновацион ҳудудида амалга оширилмоқда.

Вазирлик хабарига кўра, лойиҳа молиялаштирилганидан сўнг, ташкилот томонидан 20 тага яқин «Ақлли светофор» республикамизнинг турли манзилларига ўрнатилган.

Мазкур лойиҳа нафақат шартнома асосида ишлайдиган муҳандислар, балки жамоатчилик асосида ишлаш нияти бор талаба-ёшларни ҳам жалб қилиб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?