АОКА бўлим бошлиғи Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди

19:56 16 Июль 2021 Жамият
3403 0

Бугун АОКА бўлим бошлиғи Қудратов Жавоҳир Неъматиллаевич бевақт вафот этди.

Жавоҳир Қудратов 1983 йил 12 ноябрда Шаҳрисабз туманида туғилган.
У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Ўзбекистон миллий университетларини тамомлаган.

Ж.Қудратов Тошкент халқаро радиоси, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, «Қашқадарё» – «Новости Кашкадари» газеталари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотларда самарали фаолият олиб борган.
2019 йилдан буён Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи сифатида фаолият кўрсатаётган эди.
У ташаббускорлиги, меҳнаткашлиги, меҳрибон ва самимийлиги билан жамоадошлар меҳрини қозонган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?