Ангрен қувур заводи хорижий ҳамкорлари сафи кенгаймоқда

21:48 29 Октябр 2021 Жамият
327 0

Фото: Халқ сўзи

Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибидаги Ангрен қувур заводи жамоаси жорий йилнинг ўтган даврида 5 минг тоннадан ошиқ мис қувурлари ишлаб чиқариб, белгиланган режани ошиғи билан уддаладилар.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган бу турдаги маҳсулотга ички ва ташқи бозорда талаб кун сайин ортмоқда. Чунончи, экспорт кўрсаткичлари ошиб, географияси тобора кенгайиб бораётгани қувонарлидир. Экспорт қилинган 41 миллион долларлик маҳсулотнинг асосий харидорлари Қозоғистон, Россия Федерацияси, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Болгария ва Беларусь давлатлари саналади. Айни кунларда ҳамкорлар сафи Миср ва Германия давлатлари ҳисобига ошиши кутилмоқда.

Экспорт миқдорининг кўпайиши, табиийки, корхона ишчи-хизматчиларининг моддий манфаатдорлигини яхшилашга, жамоанинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга имкон бермоқда.

Айтгандай, корхона маҳсулотларига ички бозордаги талабларни ҳам ўрганиш тизими намунали йўлга қўйилган. Жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий харидорларга 749,8 тонна маҳсулот етказиб берилди.

Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?