Ангрен нефть базасида авария сабаб 11,5 тонна АИ-80 бензини оқиб кетди

15:50 12 Декабрь 2022 Жамият
520 0

Фото: Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқда Ангрен нефтбазасида авария содир этилганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди:

- Жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20.10 да Ангрен нефтбазаси ҳудудида 5000м(куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берган. Натижада сиғимда бўлган АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти 11500 литр тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида соат 20.45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган.

Ёқилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан 2022 йил соат 14.00 да ташқарига сизиб чиққан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

«Ноябрь 2025»
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
272829303112
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
1234567

Кластер

hidden