Ангор туманида «Оналар боғи» ташкил этилди

Фото: Халқ сўзи
Шу йилнинг 2 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама этилиб, 1 мартдан эътиборан юртимиз бўйлаб «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинган эди. Унга кўра жорий баҳор мавсумида 125 млн дона дарахт кўчатларини экиш мўлжалланмоқда.
Сурхондарё вилоятида ҳам айни мақсадга йўналтирилган ишлар қизғин бошлаб юборилди. Жумладан, Ангор туманидаги «Зартепа» маҳалласи ҳудудидаги 3 гектар фойдаланишдан чиққан ер майдонида «Оналар боғи» ташкил этилди.
Янги боғда кўчат экиш ишларида вилоят ва тумандан фаол хотин-қизлар, маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари, нуронийлар ва ёшлар, кўнгилли аҳоли вакиллари қатнашди. Улар ажратилган майдонга биринчи куннинг ўзида 1200 туп ўрик кўчатини қададилар.
Боғда экилган ҳар бир кўчатни парвариш қилиш, ўз вақтида суғориш бўйича масъулар тайинланиб, зарур тавсиялар берилди.
И. Раҳматов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг