Анголада умуммиллий сайлов бўлиб ўтди

11:00 26 Август 2022 Дунё
775 0

Жорий йилнинг 24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди.

Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда амалга оширилади: 130 ўрин учун ёпиқ рўйхатли пропорционал тизимда, 90 нафари эса 18 та округда д'Ҳондт усулидаги очиқ рўйхатли пропорционал тизимда сайланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун сайловчилар 18 ёшга тўлган бўлиши, қўш фуқароликка эга бўлмаслиги, ақлан заиф ва жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиши керак.

Анголада сайловлар эрталаб 7:00 да бошланиб 17:00 да тугайди. Ангола сайлов комиссиясининг Ал-Жазира нашрига хабар беришича 86 % овозлар санаб чиқилган. Натижаларга кўра ҳукмрон партия МПЛА 52 %, мухолифатдаги УНИТА партияси 44.1 % овоз тўплаган.

Президент сайловидаги дастлабки натижаларга кўра Жоау Лоуренсо 51.08%, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 % овоз тўплаган.

Анголада рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 13 миллион 973 минг кишини ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер