Англиялик футбол мутахассислари Ўзбекистондаги мактабларда селекция ишларини амалга оширишга кўмаклашади
ЎФА раҳбарияти англиялик мутахассислар билан футбол маҳорат мактаблари фаолияти юзасидан мулоқот ўтказди
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистондаги биринчи инглиз футбол академияси ҳисобланган Brooke House College Football Academy мутахассислари билан учрашди.
Инглиз футбол академияси вакиллари халқаро талаб ва стандартлар асосида юртимизда ёш футболчиларни тайёрлашда Англия тизимини амалга татбиқ этиш, ўқув-машқ жараёнларини самарали ташкиллаштириш ва мусобақаларни ўтказиш бўйича фаолият олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.
Англиялик мутахассислар Ўзбекистондаги футбол маҳорат мактабларини янги босқичга кўтариш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини янада ривожлантириш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Шунингдек, 2021-2022 ўқув йили аввалида Ўзбекистондаги барча умумтаълим, спорт ва футбол маҳорат мактабларида футболга қизиқувчи ёш ўқувчилар ўртасида селекция ишларини амалга ошириш, турли хил футбол фестивалларини биргаликда ташкиллаштириш каби масалалар муҳокама этилди.
Равшан Эрматов англиялик мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси билдирилган таклифлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг