Англия "Евро — 2020"нинг 2-финалчисига айланди
Футбол бўйича Европа чемпионатининг иккинчи финалчиси ҳам маълум бўлди.
Кеча "Уэмбли"да бўлиб ўтган ярим финал баҳсида Англия терма жамоаси "Евро — 2020" нинг ўзига хос кашфиётига айланган Данияни қўшимча таймларда қийинчилик билан мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг асосий вақти Дамсгорнинг жаримадан киритган чиройли тўпи ҳамда Кьернинг автоголи эвазига 1:1 ҳисоби билан якунланди. Экстра таймларда Харри Кейн киритган гол инглизларга ғалаба келтирди.
Туманли Альбион вакилларини финалда испанларни пенальтилар серияси орқали уйига равона қилган итальянлар кутиб турибди.
Ушбу шиддатли ўтиши кутилаётган баҳс ҳам 11 июль куни Лондонда "Уэмбли" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг