Ангела Меркель Германия канцлери лавозимини расман тарк этди

03:26 27 Октябр 2021 Дунё
829 0

Фото: dpa

Германия канцлери Ангела Меркелга ваколат муддати тугагани ҳақидаги расмий билдиришнома топширилди.

Ангела Меркелга Германия канцлери лавозимидаги муддати тугагани ҳақида расмий билдиришнома берилди. Ҳужжатни Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер топширган. Энди Меркел расман канцлерлик лавозимини эгаллашни тўхтатди. Аммо унинг вориси сайлангунга қадар муваққат канцлер сифатида фаолиятини давом эттириб туради.

Тахминларга кўра, янги канцлер Германия социал-демократик партияси (СДП) етакчиси Олаф Шольц бўлиши кутилмоқда. Чунки унинг партияси 26 сентябрь куни бўлиб ўтган сайловларда 25,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Христиан-демократик иттифоқи ва Христиан социал иттифоқи (ХДИ/ХСИ) блоки раҳбари Армин Лашет эса 24,1 фоиз овоз олди.

СПД раҳбари Олаф Шольц Рождество олдидан коалиция тузиш ҳақида келишиб олишни режалаштирмоқда. Шу боис янги ҳукмрон коалиция ҳокимиятга келгунига қадар канцлер ваколатлари Меркелда қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?