Андижоннинг учта туманида ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий қилинди

17:19 22 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
150 0

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, тажриба тариқасида Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида ипотека кредитларининг соддалаштирилган тизими жорий қилинади.

Унга кўра, Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан “Ипотека- банк” АТИБ ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратиш бўйича қуйидагиларга розилик берилди:

мижознинг танловига кўра, хўжалик усулида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредити қарз олувчининг банк пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билан ажратилади;

қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланади;

даромадлари тўғрисида камида охирги уч ой учун иш жойидан берилган маълумотномалар, иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия тўловлари, фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича декларациялар билан бирга ва халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) кредитга лаёқатлилигини ҳисоблашда инобатга олинади;

кредитнинг мақсадли ишлатилиши банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилинади;

кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинади;

якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?