Андижонлик ёш тадбиркорларга 66 млрд 839 млн 330 минг сўм кредит берилади

Фото: Спутник
“Халқ сўзи Online”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Қўрғонтепа туманида яшовчи Асрорбек Аббосхонов наслли қорамолларни кўпайтириш мақсадида янги лойиҳа ишлаб чиқди. Унинг истиқболига ишонган Халқ банкининг тумандаги бўлими 180 миллион сўм кредит маблағи билан таъминлади.
“Ёшлар Иттифоқининг туман бўлимига 255 миллион сўмлик лойиҳамни тақдим этдим. Натижада “Ёшлар – келажагимиз” дастурига биноан молиявий кўмак берилди. Айни пайтда 5 нафар тенгдошим билан бирга фаолиятимизни бошла юбордик”, - дейди ёш тадбиркор Асрорбек Аббосхонов.
Андижонда бу каби ёшлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Шу кунгача 144 нафар ёшга 14 миллиард 52 миллион 180 минг сўм кредит маблағи ажратилганлигининг ўзиёқ бу борада олиб борилаётган ишлар кўлами тобора кенгайиб бораётганлигидан далолатдир. Йил охирига қадар жами 589 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари кўзда тутилган. Бунинг учун 66 миллиард 839 миллион 330 минг сўм миқдоридаги кредит маблағи йўналтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоу-2022: Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда!
- Осиё ўйинларининг биринчи кунини Ўзбекистон 4та медал билан бошлади. Фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг