Андижонлик тадбиркор Бухорода халқ табобати маркази очди

10:48 12 Октябр 2021 Жамият
162 0

Фото: Истам Иброҳимов / Халқ сўзи

Инсоният барча даврда халқ табобатига эҳтиёж сезган. Пандемия шароитида бу соҳага талаб янада ошди. Шуни яхши англаган андижонлик ёш тадбиркор Тоҳирбек Аҳмедов Бухоро шаҳрида “Янги ҳаёт” номли халқ табобати маркази фаолиятини йўлга қўйди.

-Марказни айнан Бухорода очишимизнинг ўз сабаблари бор,- дейди у.-Ҳамкорларимиз билан атрофлича ўрганиш шуни кўрсатдики, бу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида қандли диабет, юрак-томир касалликлари нисбатан кўп учраяпти. Қолаверса, бу гўша тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино таваллуд топган юрт саналади. Доривор гиёҳлар, малҳам ва дамламалар таъминоти масаласида Фарғона вилоятидаги “Mehrigiyo” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатганмиз. Инсон танасининг 20 ъзосини бир пайтнинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказувчи ва юқори аниқликда ишловчи “ROFES” русумли диагностик аппарат ҳам ўрнатганмиз.

Марказда “Гулзор – 3”, “Гуава кальций”, “Роҳат”, “Шифо нур” сингари турли малҳам ва доривор гиёҳлар воситасида артериал қон босими, нафас йўллари шамоллаши, бел-умуртқа касалликларига чалинган беморлар даволанишмоқда. Маскан аҳоли тиббий маданиятини ошириш тадбирларига ҳам эътибор қаратмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?