Андижонлик йигит хорижий давлатларнинг тадбиркорларини Интернет тармоғи орқали алдаб, пулларини ўзлаштирган

18:45 15 Август 2022 Жамият
372 0

Номаълум шахс Украинадаги машҳур компания асосчиси В.Х.нинг, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали “Margulan info” ўқув платформаси асосчиси, 100 дан ортиқ компанияларнинг акциядори, қозоғистонлик тадбиркор М.Сейсембаевнинг телеграм мессенжеридаги профилини дубликатини яратиб, америкалик миллиардер Уорен Баффет билан сохта учрашувга таклифнома юбориб, семинарида қатнашиш учун 7.400 АҚШ доллари пулларни талаб қилиб, ўзининг халқаро банк пластик картасига пулларни қабул қилиб, хорижлик тадбиркорларни алдаган.

Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар давомида ушбу жиноятини содир этган шахс 1996 й.т., Андижон туманида яшовчи Ж.У.Т. эканлиги аниқланиб, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер