Андижонлик 15 нафар ўқувчи муддатидан олдин Шарда университети талабаси бўлди

18:34 23 Май 2022 Жамият
292 0

Фото: Халқ сўзи

Шарда университети билан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми иқтидорли ёшларни кашф этиш ва касбга йўналтиришда амалий самара бермоқда. Жумладан, мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган «Шарда олимпиадаси» юзлаб иқтидор соҳибларини юзага чиқарди.

— Мазкур олимпиада математика, физика, кимё, информатика ва инглиз тили йўналишларида ташкил этилди, — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Умархўжа Мадаминов. — Унда 4 минг нафардан зиёд ўқувчилар иштирок этиб, финал босқичида 240 нафар битирувчи ўғил-қизларимиз яна бир бор ўз билимини синовдан ўтказди. Қувонарлиси, 15 нафар мактаб битирувчилари ушбу университетга муддатидан аввал талаба бўлиш имконини қўлга киритдилар.

Университетда олимпиада якунига оид бўлиб ўтган тадбирда сўз олган мутасаддилар бу каби ҳамкорлик муносабатлари ўқувчиларнинг иқтидорини намойиш этиш, қобилиятини шакллантириш ва таълим олиш имкониятини кафолатлаши ҳақида фикр билдирдилар.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер