Андижондаги мактабларда «Шарда синфлари» ташкил этилмоқда, уларнинг битирувчилари университетга киришда имтиёзга эга бўлади

17:37 20 Сентябр 2021 Жамият
612 0

Архив сурат

Андижондаги ҳар бир мактабда «Шарда синфлари» ташкил этилади. Унда таҳсил олган битирувчилар университетга суҳбат асосида қабул қилинадилар. Қолаверса, тўлов-шартномада ҳам имтиёзли чегирмаларга эга бўладилар.

Бу Ҳиндистоннинг Андижондаги Шарда университети ва вилоят халқ таълими бошқармаси билан тузилган шартномада ўз ифодасини топган. Таъкидланишича, мазкур келишув икки давлат ўртасидаги таълим жараёнининг энг илғор услубларини уйғунлаштириш, халқаро таълим сифатини ташкил этиш ва битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?