Андижондаги 868 та маҳаллада вилоят ҳокими ёрдамчиси лавозими жорий этилади

11:10 28 Октябр 2021 Жамият
1091 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилоятида тадбиркорлик лойиҳаларини ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш, камбағаллик ва ишсизликка барҳам бериш мақсадида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси штати ташкил этиладиган бўлди.

– Янги лавозим эгалари аҳолининг фойдали ижтимоий меҳнат билан банд бўлмаган қисмини касб-ҳунарга ўқитиш, томорқадан унумли фойдаланиш каби долзарб йўналишларда аниқ чора-тадбирларни амалга оширади, - дейди вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов. – Шунингдек, бўш ер ва бинолар самарадорлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш каби барча ҳаракатларга масъул бўлади.

Ушбу масалага бағишлаб ўтказилган йиғилишда янги лавозим эгаларининг дастлабки вазифалари белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри маҳаллаларида илк бор тажриба тариқасида айни шу лавозим жорий этилган эди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?