Андижонда замонавий Давлат хизматлари маркази 12 тага етди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида Давлат хизматлари маркази янги бинода фаолият кўрсата бошлади. Унинг қурилишида хизмат кўрсатишнинг жаҳон талабларига мос келиши, хоналарнинг мурожаат қилувчилар учун қулай имкониятларга эга бўлиши инобатга олинди. Янги бинода бир пайтнинг ўзида 150 нафар фуқаро таклиф этилган 160 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, чет эллик ҳамда маҳаллий инвесторлар учун алоҳида инвесторлар хонаси, кутубхона, инфокиоск, электрон навбат олиш қурилмаси мавжуд. Ушбу марказ биносига одатдагидан фарқли равишда ФҲДЁ бўлимлари ҳам жойлаштирилди.
— Марказда кўплаб давлат хизматларидан экстерриториал тамойили асосида, яъни яшаш ва турган жойидан қатъи назар, фойдаланиш мумкин, — дейди ДХА Андижон вилоят бошқармаси ходими Умиджон Мамарасулов. — Қолаверса, мажмуада электрон навбат тизими билан интеграция қилинган махсус платформа мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар хизмат кўрсатиш жараёни ҳамда хизмат кўрсатган ходимни баҳолаши мумкин бўлади. Бу эса фуқаролар билан интерфаол алоқанинг муҳим усулларидан бири сифатида мурожаатчилага хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга ёрдам беради.
Ушбу марказ Андижон вилоятида фойдаланишга топширилган замонавий ДХМнинг 12-си бўлиб, яна тўрт ҳудудда янги бинолар қурилиши давом этмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тадқиқот хулосаси: Коронавируснинг давомли асоратлари эмланганларда кам кузатилади
- Тўпаланг ГEС иншоотида техник носозлик тўлиқ бартараф этилган. Вазият барқарор — «Ўзбекгидроэнерго» АЖ
- Конституциявий қонун лойиҳаси 25 июнь кунидан «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида умумхалқ муҳокамасига қўйилади
- «Китоб уйчалари», «Ёш китобхон клуби»... Artel компанияси китобхонликни кенг тарғиб қилмоқда
- Хиллари Клинтон 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этмаслигини маълум қилди
- Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг