Андижонда танишини пичоқлаган шахс қамоққа олинди

20:19 14 Июнь 2021 Жамият
604 0

Андижон шаҳрида танишини ўткир тиғли жисм билан жароҳатлаган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 24 май куни соат 19:30 ларда фуқаро И.И. Андижон шаҳар «Бунёдкор» МФЙ жойлашган хонадонларнинг бирида ўзига олдиндан таниш бўлган О.А. билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бел ва томоқ қисмига ўткир тиғли жисм билан зарба берган.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, О.А.га чап бел соҳасига 1,5 сантиметр кирган, бўйин даҳан ости соҳасида ўткир жисм билан кесилган, санчилган жароҳати; баданида қонталаш ва шилинмалар каби соғлиқни узоқ муддатга бузилишига олиб келган ўртача оғир тан жароҳати етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.И.га нисбатан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «м» банди (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича гумонланувчига айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?