Андижонда сўнгги икки йилда 139 нафар мансабдор коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этган — вилоят прокурори

Андижон вилояти ҳокимлигида вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа корхона, ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов ҳудуддаги коррупциявий жиноятларни таҳлил қилди. Унда маълум қилинишича, вилоятда сўнгги икки йилда 139 нафар мансабдорлар турли кўринишдаги коррупциявий жиноятларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган. Натижада етказилган моддий зарар миқдори 18 млрд. сўмдан ошди. Бундан ташқари, 17 млрд. сўмдан ортиқ бюджет маблағларини талон -тарож қилиш ҳолатлари аниқланиб, бу қилмишлар учун 30 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. Бундай ҳолатлар, асосан, қурилиш, банк, энергетика соҳаларига тўғри келади. Ҳудудий жиҳатдан олиб қараганда, Андижон шаҳрида, Хўжаобод, Асака, Жалақудуқ, Марҳамат, Олтинкўл, Булоқбоши туманларида уларнинг салмоғи кўпроқ.
Коррупциявий жиноятлар деярли барча соҳаларда мавжуд бўлиб, бундан аксарият ҳолларда оддий халқ жабр кўрган. Биргина «Ҳар бир оила – тадбиркор»дастури доирасида сўнгги икки йилда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 700 млн. сўм миқдоридаги имтиёзли кредит банк мансабдор шахслари томонидан талон - торож қилинган. Масалан, «Миллийбанк»нинг Шаҳрихон филиали мансабдор шахслари С.Р. ва З.Д. 19 нафар фуқаро номига қалбаки ҳужжатлар тайёрлашиб, 378 млн. сўмни шахсий манфаатлари учун ўзлаштириб юборган.
Йиғилишда жиноятнинг ушбу тури содир этилиш сабаблари атрофлича таҳлил қилиниб, унга қарши кураш ва олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим масалалар муҳокама этилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- «Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг