Андижонда раис рухсати билан ноқонуний дарахт кесган фуқаро жаримага тортилди

12:15 14 Август 2022 Жамият
587 0

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Ижтимоий тармоқларда «Андижонда дарахт қотиллари» деган мазмунда эълон қилинган мурожаат юзасидан Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Андижон шаҳар ҳокимлиги ўрганиш олиб борди.

Жорий йилнинг 13 август куни Андижон шаҳар, «Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги» МФЙ кўчаси, 202 а-уй ёнида жойлашган 1 (бир) дона қайрағоч дарахтини тегишли рухсатномасиз, ноқонуний равишда шу манзилда яшовчи фуқаро Т.А 3 август куни катта шохи синиб тушганлиги, ҳашаротлар билан зарарланганлигини билдириб, МФЙ раисини хабардор қилиб кесиб юборганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан фуқаро Т.Ага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида ҳамда «Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги» МФЙ раиси Х.Хга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида маъмурий жарима белгиланди.

Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 76 млн 500 минг сўм ҳисобланиб, тегишли ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун расмийлаштирилаётганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер