Андижонда қўшмачилик билан шуғулланиб келган аёл қўлга олинди

Фото: Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Андижон вилояти ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 18 июль куни Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро аёл П.З яшаш хонадонида Избоскан тумани фуқароси аёл Г.Г ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи аёл А.Рларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш мақсадида сақлаб, холис мижоздан олдиндан олинган кимёвий ишлов берилган 600.000 сўм пуллар эвазига мижоз билан жинсий алоқа қилиши учун яшаш хонадонида барча шарт-шароитларни яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Фуқаро П.Здан кимёвий ишлов берилган 600.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг