Андижонда ободонлаштириш ходимлари 28 туп дарахтни ноқонуний кесиб ташлади — видео

11:46 17 Август 2022 Жамият
563 0

Фото: Иллюстратив фото

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ободонлаштириш ходимлари томонидан 28 туп дарахт ноқонуний равишда кесилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вазиятни ўрганди. Маълум бўлишича, А373 Андижон-Тошкент автомобиль йўлидаги дарахтлар рухсатсиз кесилган. Жами 28 туп арча дарахти нобуд бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер