Андижонда «Нексия» автомашинаси ёниб кетди

30 ноябрь куни соат 16:40да Андижон шаҳридаги Амир Темур номли кўчада «Нексия» русумли автомашина ёниб кетди. Бунга автомобилнинг двигателида юзага келган ёнғин сабаб бўлган, дейилмоқда дастлабки хулосаларда.
Машинани бошқариб бораётган фуқаро юзага келган кўнгилсизликдан ўзини йўқотиб қўймаган ва вазиятга тўғри баҳо берган. Шу боис транспорт воситасини йўл четига тўхтатиб, ўзи салондан тушишга улгурган.
Ёнғин ўчирувчилар томонидан ҳодиса бартараф этилди. Жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда олиб борилаётган суриштирув ишлари якунида ёнғин сабаблари юзасидан аниқ хулоса чиқарилади.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг