Андижонда муз саройи иш бошлади
Андижон шаҳрида “ICE RINK Oʼzbegim” номи билан аталувчи муз саройи фойдаланишга топширилди. 350 нафар томошабинни сиғдира оладиган саройда бир пайтнинг ўзида 50 нафар спортчилар амалий машғулотларда иштирок этишлари мумкин.
— Умуман олганда, вилоятимизда спортнинг исталган тури билан шуғулланиш учун барча шароитлар мавжуд эдию, бироқ, муз саройи йўқ эди, — дейди Андижон шаҳрида яшовчи Марҳабохон Насриддинова. —Яратилаётган бу имкониятлар нафақат, спортчилар учун, балки, аҳоли учун ҳам кўплаб қулайликларни келтиради. Зеро, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш учун энг аввало, шу каби саройларимиз, майдонларимиз бўлмоғи керак. Муз саройи фойдаланишга топширилганлигидан ғоятда хурсандман!
Янги саройда 20х40 ўлчамдаги табиий муз қопламали спорт майдони, эркаклар ва аёллар учун фитнес зали, мажмуага ташриф буюрувчилар учун умумий овқатланиш маскани ҳамда «коньки» ижара маркази ҳам иш олиб бошлади
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг