Андижонда Матбуотчилар боғи ташкил этилди

Фото: Халқ сўзи
Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан журналист, блогер ҳамда матбуот хизматлари ходимлари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида «Янги Андижон» массивида боғ барпо этилди.
— Бундан уч йил муқаддам Андижон туманидаги Завроқ қишлоғи ҳудудида Журналистлар боғини ташкил этиб, у ерда 1 минг 200 тупдан зиёд мевали дарахтларни парваришлашга киришган эдик, — дейди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбари Махпурахон Ортиқова. — Бу йил кўчатлар илк ҳосилини берди. Қолаверса, кўчат ораларида полиз маҳсулотини етиштиришни йўлга қўйганмиз. Бу борадаги тажрибамиз бугун «Янги Андижон» массивида яна бир боғни барпо этишда қўл келди. Янги яшил майдонда юз тупга яқин павлония ниҳоллари ўтқазилди. Бу билан қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлажак шаҳар ҳудуди экологияси софлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқчимиз.
Айтиш жоиз, вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги «Долзарб 40 кунлик» қизғин давом этмоқда. Кенг жамоатчилик иштирокида куз мавсумининг ўзида 3 млн. 729 минг туп кўчат экилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг