Андижонда ҳайдовчи "Спарк" автомобилида икки нафар вояга етмаган пиёдани уриб юборди

Ижтимоий тармоқда тарқалган Андижонда "Spark" ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборгани юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 16:00 ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган "Абу сахий" савдо дўкони яқинида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ф.Н. "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, вояга етмаган, 2005 йилда туғилган М.Б ҳамда 2011 йилда туғилган М.А.ларни уриб юборган.
Натижада иккала пиёда ҳам тан жароҳатлари олиб вилоят шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг