Андижонда эркак қайноғасининг машинасига ўт қўйди

15:10 03 Август 2025 Жамият
257 0

Видеодан кадр

Андижон вилояти Андижон туманида собиқ куёв қайноғасининг машинасини ёқиб юборди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 3 август куни соат 01:28 ларда Андижон тумани Зангибобо маҳалласида яшовчи Ў.У. «102» қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ўзига тегишли бўлган «Некция-2» русумли автомашинани, собиқ поччаси А.Х. оилавий келишмовчилик сабаб ёқиб юборганини маълум қилган.

Шундан сўнг «112» тизими орқали Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан мазкур манзилга етиб борган ва содир бўлган ёнғинни бартараф қилган.

Аниқланишича, ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса туфайли тан жароҳати олганлар йўқ.

Шунингдек, воқеа жойига ИИБ тергов-тезкор гуруҳи аъзолари ҳам зудлик билан етиб бориб, суриштирув ҳаракатлари олиб борган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан гумонланувчи шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер