Андижонда эркак қайнoнаси ва хотинини ўлдириб қўйди

17:57 03 Август 2024 Жамият
493 0

Андижонда жорий йилнинг 1 август куни аянчли жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Халқ сўзи»га хабар берди.

Қайд этилишича, Пахтаобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган эркак А.Н. турмуш ўртоғи ва қайнонаси билан ўзаро жанжаллашган. Шундан сўнг эркак аёлларга темир жисм билан тан жароҳати етказган. Оқибатда қайнона воқеа жойида, турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?