Андижонда «Captiva» кекса пиёдани уриб, қочиб кетди

Андижонда 30 октябрь куни «Captiva» 63 ёшли кекса пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳабарга кўра, воқеа соат 16:00 атрофида Андижон тумани Хартум МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. 1974 йилда туғилган Н.У бошқарувидаги «Captiva» йўл қатнов қисмини кесиб ўтаётган 63 ёшли пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган.
Таъкидланишича, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай, пиёда шифохонада вафот этган. Олиб борилган тезкор суриштирувда ЙТҲни Андижон шаҳрида яшовчи 1974 йил туғилган Н.У содир этгани маълум бўлган. Ҳайдовчи ўзига яқин танишини воқеа жойига жўнатганда тезкор суриштирув йўллари билан фуқарони «Captiva» уриб, қочиб кетгани аниқланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг