Андижонда буғдойнинг эртапишар нави яратилди

15:40 30 Май 2022 Жамият
297 0

Фото: Халқ сўзи

Андижонлик олимлар россиялик ҳамкорлар билан биргаликда «Ультра» номли буғдойнинг эртапишар навини яратди. Хўш, унинг афзал жиҳатлари нимада?

— Хабарингиз бор, Ўзбекистон шароитида буғдой ўриш мавсуми июнь ойининг биринчи ўн кунлигида амалга оширилади, — дейди Андижон вилоят агротехнологиялар маркази директори Аъзамжон Йўлдошев. — Янги нав эрта ҳосилга кириши сабабли уни май ойининг биринчи ўн кунлигида ўриш имконияти яратилади. Бу табиатдаги иссиқ ҳарорат ҳукм суришига қадар ҳосилни тўлиқ етилтириш, сувни икки мартагача иқтисод қилиш ва ҳосилдан бўшаган майдонга баҳорги экинни экиш имконини беради.

Андижон туманида синовдан ўтказилган ушбу буғдой нави совуққа, қурғоқчиликка ва турли касалликларга чидамлилигини исботлади. Унинг намлик даражаси 12,7 фоизни ташкил этмоқда. Амалдаги меъёрларга биноан 14 фоизгача бўлган намликни ўзида мужассам этган буғдой истеъмол учун яроқли ҳисобланади.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер