Андижонда автобуслар тўқнашиб кетди

17:03 10 Сентябр 2021 Жамият
415 0

Ижтимоий тармоқда видеоси тарқалган, Андижон шаҳрида тўқнашган икки автобус юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

2021 йил 10 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган "Мумтоз" савдо мажмуаси яқинида ҳайдовчи А.Х. "ZHONGTONG" русумли автобусни ортга бошқараётган вақтда орқа томонда тўхтаб турган ҳайдовчи Н.М. бошқарувидаги "ISUZU" русумли автобуснинг олд томонига тўқнашган.

Натижада, "ZHONGTONG" русумли автобуснинг орқа ойнаси синиб моддий зарар етган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур тўқнашув юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?