Андижонда 6 та автомобиль ЙТҲга учради

16:48 19 Сентябр 2021 Жамият
876 0

Андижонда 6та автомобиль ЙТҲга учради. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 18:05 ларда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Кўмакай М.Ф.Й ҳудудидан ўтувчи 4Р130 автомобиль йўлининг 6-километрида:

1) Ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги “Dongfeng” юк автомобили;

2) Ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Б.Ю. бошқарувидаги “Дамас”;

3) Ҳайдовчи 1973 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги “Дамас”;

4) Ҳайдовчи 1958 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “Нексия”;

5) Ҳайдовчи 1958 йилда туғилган М.Ж. бошқарувидаги “Матиз”;

6) Ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, “Дамас” автомобили йўловчиси бўлган фуқаро М.Ф. шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?