Андижонда 48 нафар бўлғуси шифокор қизларнинг шартнома пули тўлаб берилди

12:57 29 Ноябрь 2021 Жамият
539 0

Фото: "Халқ сўзи"

Республикамизда навқирон авлод вакилларининг олий таълим олиши ва жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш борасидаги чора-тадбирлар мазмун-моҳиятан янада кенг қамров касб этмоқда. Айниқса, бу  жараёнда хотин-қизларнинг иштирокини таъминлаш доирасидаги ишлар ғоятда қувонарли. Жумладан,  Андижон давлат тиббиёт институтида таълим олаётган 48 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг талаба қизлари шартнома пули Андижон вилоят ҳокимлиги ва институт томонидан қоплаб берилди.

– Қайсики мамлакатда таълимни ривожлантириш учун талабанинг иқтидори қўллаб-қувватланса, шу давлатнинг келажаги порлоқдир,– дейди ота-оналар номидан миннатдорлик изҳор этган Сайёра Акбарова. – Бугун ҳукуматимиз томонидан фарзандларимизга берилаётган эътибор, қўллаб-қувватлаш вақти келиб жуда катта иқтисодий-ижтимоий фойда келтиришига ишонаман.

Бу каби хайрли ишлар вилоятдаги бошқа олий ўқув юртларида ҳам давом этамоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?