Андижонда 33 та давлат активлари хусусийлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан Андижон вилояти бўйича 33 та давлат активлари хусусийлаштирилиши белгиланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Улар орасида «Андижон йўл қурилиш таъмирлаш» ДУК, «Андижон ёғ-мой», «Асака ёғ», «Андижон биокимё заводи» АЖлари, «Андижон шароб савдо», «Қўрғонтепа шароб савдо» МЧЖлари каби йирик корхоналар ҳам мавжуд. Шунингдек, 17 та газета ва журналларнинг давлат улушлари ҳам хусусийлаштириладиган бўлди.
— Вилоятда сотилиши белгиланган 48 та давлат активлари мавжуд бўлиб, ҳозирда мазкур объектларнинг 23 таси оммавий савдоларга чиқарилган, -дейди бошқарманинг информатика ва ахборот технологиялари масалалари бўйича етакчи мутахассиси Жамшидбек Исроилов. — Булардан 2 таси тадбиркорлик субъектларига сотилган. Қолган 23 та объектлар бўйича савдога чиқариш учун хатлов ишлари амалга оширилмоқда.
Тадбир якунида бошқармага пресс тур ташкил этилди. Унда ходимларга яратилган шароитлар билан бир қаторда давлат активлари фаолияти юзасидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг