Андижон вилоятида ИИБнинг собиқ ходими қалбаки паспорт тайёрлагани учун ушланди

Андижонда Ички ишлар бошқармасининг собиқ ходими қалбаки паспорт тайёрлагани учун ҳукм қилинди.
Маълумотларга кўра, Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро 2017 йил август ойидан 2021 йил февралигача Хонобод шаҳар ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи инспектори ҳамда Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги 13-, 15-сон ички ишлар бўлинмалари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи инспектори лавозимларида ишлаб келган.
Қайд этилишича, эркак қоидаларни бузгани учун Ўзбекистонга кириши тақиқланган фуқароларга қалбаки паспортлар тайёрлаган.
Қўрғонтепа туман суди жиноятчини Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддасининг 2-қисми (сохтакорлик) билан айбдор деб топди. Эркак 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланди, шунингдек, уч йил муддатга ички ишлар идоралари тизимида ишлаш тақиқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- Ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қўйилди
- «Олтин тўп»га даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди, унда Месси йўқ
- Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларига
- 2022/2023 ўқув йилидан юртимизда илк бор трансплантология ва кардиохирургия бўйича мутахассислар тайёрланади
- Кириш тест синовларининг биринчи кун натижалари эълон қилинди — ДТМ
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг