Андижон шаҳридаги марказий поликлиникада юзага келган портлаш сабаблари маълум қилинди

Архив фото
“Халқ сўзи ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Хабар берганимиздек, 26 февраль куни соат 10:26 да Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги “Иссиқлик манбаи” АЖга қарашли иситиш қозонида портлаш юзага келган эди. Ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида портлаш сабаблари аниқланди.
Маълум бўлишича, поликлиника жойлашган ҳудудда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари натижасида уч кун давомида сув таъминотида узилиш юзага келган. Бу ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали хабар берилган. Шунга қарамай, қозонхона ишчиларининг эътиборсизлиги туфайли қозонхона вақтинчалик ўчирилмаган ва сувсиз қизиб кетиши оқибатида портлаш юзага келган.
— Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уйда жойлашган Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги “Иссиқлик манбаи” АЖга қарашли “А.К.С-100” русумли иситиш тизими қозонхонасида юз берган портлашдан сўнг аҳоли тураржойлари ва меҳнат жамоаларида тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Ҳудудларда жойлашган иситиш қозонхонаси мавжуд бўлган объектлар рўйхатлари тузилиб, кундузги ҳамда тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда, — дейди вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси Азизбек Ёрқулов.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда портлаш сабаблари муҳокама қилинди. Унда мутасаддиларга соҳа ходимларининг малакасини, зиммасига юклатилган масъулият ҳиссини ошириш мақсадида тадбирлар ташкил этиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, мавжуд қозонхоналарнинг яроқлилик даражасини ўрганиш, техник созлигини таъминлаш ва ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга зудлик билан чора кўриш юзасидан келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Президент Шайхонтоҳур туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида бўлди
- «Реал» бразилиялик юлдузини ашаддий рақибларидан бирига сотиб юбориши мумкин
- Мактаб ерини кўп қаватли уйлар қурилиши учун пулламоқчи бўлган мансабдорлар қўлга тушди
- Долларнинг сўмга нисбатан қиймати янгиланди
- Шавкат Мирзиёев Янги Камолон маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг