Андижон, Наманган... Газ ёқилғисида ҳаракатланадиган транспортлар қайси вилоятлар энг кўп?

01:29 30 Июль 2021 Жамият
252 0

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси» доирасида жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёқилғи, электр ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш бўйича алоҳида вазифалар белгиланган.

Мазкур вазифалар ижроси доирасида ўтган давр мобайнида республикада фойдаланишда бўлган 3,0 миллион донадан ортиқ автотранспорт воситаларининг 60 фоизи газ ёқилғисида ҳаракатланишга ўтказилган.

Газ ёқилғисида ҳаракатланадиган транспортларнинг энг кўпи Андижон (79,0 фоиз), Наманган (86,0 фоиз) ва Сурхондарё (87,0 фоиз) вилоятлари ҳиссаларига тўғри келмоқда.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Ўзбекистонга хориждан 268 та электромобиллар импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 230 тага кўп.

Ўзбекистонга электромобиллар асосан Хитойдан олиб келинган бўлиб, 228 тани ташкил этмоқда.

Маълумот учун, республикага 2018 йилда 13 та, 2019 йилда 39 та, 2020 йилда эса 131 та электромобиллар импорт қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?