«Андархон» чегара божхона масканида 50 га яқин маданий бойликлар четга олиб чиқилишига барҳам берилди

Фото: Халқ сўзи
Божхона органлари томонидан маданий бойликларимизнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида тизимли равишда саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Бу борадаги профилактик тадбирлар доирасида Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Андархон» чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали қўшни давлатга чиқиш мақсадида ҳаракатланаётган Ф. М. га тегишли қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада унинг қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларацияси билан декларацияланмаган ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 22 турдаги 50 га яқин рангли металлдан ясалган маданий бойликлар борлиги аниқланди.
Маданий мерос агентлиги мутахассислари хулосасига кўра, ушбу товарларнинг 36 донаси бадиий қийматга эга бўлган ҳамда 8 таси бадиий қийматга ва тарихий аҳамиятга эга бўлган буюмлар эканлиги маълум бўлди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шавкатжон Сотволдиевнинг маълумотига қараганда, Ўзбекистон Республикасининг «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Қонунига асосан бадиий қийматга ҳамда тарихий аҳамиятга эга маҳсулотларни мамлакатимиздан олиб чиқилиши тақиқланган.
Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан Ф. М.га нисбатан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг