"Амирсой"да 700 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди

11:42 16 Сентябр 2021 Жамият
364 0

 

Аввалроқ, Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой"  курорт зонасида нақд 700 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бош прокурор матбуот котибининг хабарига кўра, ҳолат назоратга олинган.

Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой" курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?