Амир Темур мақбарасида реставрация ишлари олиб борилмоқда

13:19 03 Сентябр 2022 Маданият
832 0

Фото: Маданий мерос агентлиги

Тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ёдгорликда реставрация ишларини бажариш мақсадида илмий асосланган хулосалар ёрдамида лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган ҳамда Маданий мерос Агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашида маъқулланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2022 йилдаги «2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 110-сон қарорига асосан Самарқанд шаҳрида жойлашган «Амир Темур» мажмуасида гумбаз ва девор олд қисми, галереянинг пол қисмлари ва пештоқ муқарнасларини қайта таъмирлаш учун 3 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Эслатиб ўтамиз Амир Темур мақбарасини реставрация қилиш ишлари бундан ярим асрдан зиёд вақт олдин, яъни 1941 йилда амалга оширилган бўлиб, 1996 йилда эса қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер