Америкаликлар бўлажак президентлик пойгасининг асосий фаворитларини айтишди

Фото: AP
Америкаликлар бўлажак президентлик пойгасининг асосий фаворитлар ҳақида ўзи фикрларини айтишди. Улар орасида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден йўқ, дея ёзмоқда "Fox News" дастлабки сўровларга таяниб.
Аксарият республикачи сайловчилар Флорида губернатори Рон Десантисни президентликка асосий даъвогар сифатида кўрсатган. Хусусан, яқинда Маркетт юридик мактабида ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 63 фоизи Десантисни сўровда қатнашганларнинг атиги 36 фоизи қўллаб-қувватлаган Трампдан кўра Республикачилар партияси томонидан танланишини афзал кўришини билдирган.
Яна бир сўрови шуни кўрсатдики, демократларнинг қарийб 54 фоизи ўз партияларининг ғалаба қозониш учун энг яхши имконияти Байдендан бошқа номзод билан бўлади, деб ҳисоблайди. Бироқ, америкаликларнинг 68 фоизи амалдаги президент номзодини кўрсатишга қарши бўлишига қарамай, уни вице-президент Камала Харрис номзодидан кўра кўпроқ маъқул кўришган.
Илгари сўровларда америкаликларнинг асосий қўрқуви ҳақда сўралган эди. Унда АҚШ фуқаролари ядро уруши хавфи, энергия ресурслари ва рақамли кузатувлар бўйича давлатлар ўртасидаги зиддиятлардан хавотирда эканини билдирган. Сўровда қатнашганларнинг 69 фоизи яқин беш йил ичида ядро уруши хавфидан «ўта» ёки «бироз» ҳадикда эканликларини айтишган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг