Америкалик актёр Кевин Спейсининг аҳволи яхши, у Тошкент кинофестивалидан мамнун — Кинофестиваль ахборот хизмати
Машҳур америкалик актёр Кевин Спейси “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросимида сўзга чиқиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашган эди. Шу билан бирга соғлиғи ҳақида маълумот берган:
“Ким тинчликни севмайди? Тараққиётга келсак, мен кеча суратга олиш майдончасида бўлдим ва бу ердаги профессионаллик даражаси мен иштирок этган бошқа суратга олиш майдонларининг ҳеч биридан кам эмас. Максимал сай-ҳаракатлар амалга оширилмоқда, шунинг учун бугунги натижалар етти йил олдин бўлганидан жуда фарқ қилади. Таълим? Фестивал давомида бўлиб ўтган ўнлаб ажойиб маҳорат дарсларини кўринг ва баҳо беринг. Бу ёш киноижодкорларга ўзини ривожлантириш учун янги тажрибаларни олиш имконини берди. Бу қанчалик муҳимлигини биламан. Мен ҳам ёш бўлганман ва шу орқали тажриба ортирганман.
Ёшлигимда, кинони илк бор кашф қилганимда, мени мафтун этган таниқли киноюлдузларга қарардим. Бу ерда қилаётган ишларингиз, айниқса, аҳолининг 60 фоизини ташкил этувчи ёшлар учун жуда муҳим. Бугун бу ерда таниқли режиссёрнинг фильмлари намойиш этилганда, ҳатто қоронғу бурчакда ўтирган ўғил ёки қиз ҳам уларни томоша қилишдан илҳом олади. Фестивалнинг мазмун-моҳияти ҳам шундан иборат”, - деган Спейси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг