Аманбай Оринбаев Сенат Раисига ўринбосар бўлди

10:58 13 Сентябр 2022 Сиёсат
246 0

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи”

 Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

   Унда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 9 ва 15-моддаларига ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ Мурат Каллибекович Камалов Олий Мажлис Сенати Раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Аманбай Тлеубаевич Оринбаев Олий Мажлис Сенати Раисининг ўринбосари этиб сайланди.

Бу борада Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

“Халқ сўзи”,
Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер