Алишер Усмонов Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди

13:50 22 Октябр 2018 Дунё
2066 0

USM холдинг компанияси Mail.Ru Groupʼни назорат қилувчи ягона томон бўлишни тўхтатди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилган.

Манбада кўрсатилишича, энди “МФ Технологии” АЖ орқали Mail.Ru Groupʼни акциядорлардан бирортаси ягона ҳолда назорат қилмайди.

Ўзгаришларга мувофиқ, Mail.Ru менежерлари Борис Добродеев ва Дмитрий Сергеев, шунингдек, “Газпромбанк” топ-менежерлари Алан Ваксман ҳамда Сергей Меднов янги аъзолар сифатида директорлар кенгаши таркибига киритилади. Улар мос равишда Сергей Солдатенков, Иван Стрешинский, Анна Серебряникова ва Влад Вольфсонни алмаштиришлари кўзда тутилган.

Алишер Усмоновнинг ўзи, қабул қилинган қарорга изоҳ бериб, “бу жараёнга сўнгги йиллар давомида тайёргарлик кўргани”ни билдирди. “Аминманки, юқори технологияли компанияларни ёш авлод - замонавий рақамли бизнеснинг ривожланиш тенденцияларидан хабардор бўлган истеъдодли ҳамда катта мақсадли шахслар бошқариши лозим”, - дейилади Усмонов баёнотида.

“Мен бошқарувни кўнгил хотиржамлиги билан тарк этмоқдаман: бизнинг бизнес ва молиявий натижалар ҳеч қачон юқори эмасди, Mail.ru Group жамоаси эса — ўз ишининг ажойиб профессионаллари”, - дея маълум қилди Усмонов.

“Ҳаётимда иккита нарса устун туради - одамларга ёрдам бериш ва келажакка интилиш”, - деди тадбиркор. Унинг сўзларига кўра, энди у хайрия фаолияти билан шуғулланиш ниятида. Бизнес соҳасида Усмонов Европада e-commerce соҳасида энг йирик компанияни ташкил этиб, Amazon ва Ebayʼдан ўтиб кетмоқчи.

Маълумот учун, USM Holdings компанияси Усмоновнинг барча активларини ўзида жамлаган бўлиб, Forbes журнали томонидан 12,5 млрд долларга баҳоланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер